Узун гап ақлни чалғитар (“Ҳидоят” журнали, 2014 йил, 12-сон)

Уйғур халқ мақолларидан

Уйғурлар – Шарқий Туркистон (Хитойнинг Шинжон-уйғур мухтор ўлкаси) тубжой аҳолиси. Умумий сони ўн миллион кишидан ортиқ. Улар Хитой (тахминан 9 млндан ортиқ), Қозоғистон (243 минг), Қирғизистон (50 минг), Туркия (40 минг), Ўзбекистон (20 минг), Саудия Арабистони (30 минг), шунингдек, Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон каби мамлакатларда яшайди. Уйғур тилида сўзлашади. Дини – Исломнинг суннийлик йўналиши.

Душманинг сичқондек туюлса-да, сенда шернинг кучи бўлсин.
Сўз тош эмас, лекин бошни ёради.
Дангасанинг доим вақти йўқ.
Қозон бир думалаб қопқоғини топди.
Бир новдадан мингта мева етишади.
Узун кўйлак билан оёқ чалинар, узун гап ақлни чалғитар.
Ҳар бир омадсизлик – омад сари йўл.
Отангга қандай ғамхўрлик қилсанг, боланг ҳам сенга шундай ғамхўрлик қилади.
Милтиқ йўқлигида кийик учраб қолади.
Сузишни билмасанг, сувга тушма.
Аччиқни тотмагунча ширинни билолмайсан.
Хато отмайдиган овчи йўқ, адашмайдиган доно йўқ.
Кимдир тўқликдан сакрайди, кимдир – очликдан.
Сотқин дўст қайтиб дўст бўлолмайди.
Киришдан олдин чиқишни ўйла.
Туяда ўтириб, қўйдан яширинолмайсан.
Дарахт қаттиқ, лекин уни юмшоқ қурт тешади.
Лаби юмшоқ бузоқ ўнта сигирни эмади.
Ёлғончининг доим гувоҳлари бор.

Давронбек Тожиалиев таржималари.
“Ҳидоят” журнали, 2014 йил, 12-сон

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *